Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд келиб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд келиб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва яна 12 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Қиролликнинг фуқаролик мудофааси агентлиги маълум қилди.

Баёнотга кўра, снаряд Ар-Риёднинг жануби-шарқидаги Ал-Харж вилоятидаги техник хизмат кўрсатиш ва тозалаш компаниясига тегишли уйга тушган.

Ўлганлар ва яраланганлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: