Улар яна АҚШ ва унинг укасини «босишди»!..
Эрон Яқин Шарқдаги АҚШнинг бешта «стратегик» базасига, шунингдек, Исроилнинг Тель-Авив ва Ҳайфа ҳудудларидаги базаларига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Ислом инқилоби соқчилари корпуси (ИИСК, Эрон Қуролли Кучларининг элита бўлинмаси) жамоатчилик билан алоқалар хизмати.
«ИИСК Ҳаво-космик кучлари қаҳрамонлари ‘Гадр’, ‘Хоррамшаҳр’ ва ‘Хайбар-Шекан’ ракеталарини учириб, минтақадаги АҚШнинг бешта стратегик базасига, айниқса, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 5-флоти ҳудудига, шунингдек, сионистик режимнинг Тель-Авив ва Ҳайфа яқинидаги ҳарбий базаларига кучли зарбалар берди», — дейилади Tasnim агентлиги келтирган баёнотда.
Шу тариқа, ИИСК ўта оғир ракеталардан фойдаланган ҳолда «Хуб бўлади, Хаменеи» кодли номи остида ўтказилган «Содиқ ваъда 4» операциясининг 31-тўлқини тафсилотларини маълум қилди.
Шунингдек, ИИСК жамоатчилик билан алоқалар хизмати корпус Ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ракеталар ва дронлар ёрдамида АҚШнинг Қувайтдаги Ал-Адири вертолёт базасига берилган зарба ҳақида ҳам хабар берди.
