Англия кубоги: марказий ўйинда Ҳусанов жамоасини жуда қийин рақиб кутиб турибди
Англия Кубоги (FA Cup) 2025/2026 йилги мавсуми чорак финал босқичига қуръа ташланди.
Ушбу босқичнинг марказий ўйинида «Манчестер Сити» ва «Ливерпул» тўқнашади.
1/4 финалнинг барча жуфтликлари:
«Манчестер Сити» — «Ливерпул»
«Саутҳэмптон» — «Арсенал»
«Челси» — «Порт Вейл»
«Вест Ҳэм» ёки «Брентфорд» — «Лидс» («Вест Ҳэм» ва «Брентфорд» жуфтлиги ғолиби «Лидс»га қарши тўп суради)
Чорак финал баҳслари 2026 йил 4-5 апрел кунларига белгиланган.
Қуйи лига вакили «Порт Вейл» мусобақада қолган энг заиф (рейтинг бўйича) жамоа бўлиб, «Челси»га қарши сафарда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мавсум (2024/2025) ғолиби «Кристал Пэлас» ҳисобланади.
