Бор йўғи шайтонлаш. Отини эса… (видео)
Отини санъат қўйиб олишган. Ғалатими? Албатта. Бошқа яна нима? «Такой» кийиниб оласан. Қандайдир мусиқа янграйди. Ва сен шунга шайтонлайсан. Одамлар кўриб «вў-ў», дейишади. Ва шу заҳоти чўтнакларини ковлашга тушиб кетишади. Топган юз минг, тополмаган ўн минг бўлсаям қистириб кетаверади. Аммо шу шайтонлаганлар кўчага чиққанларидан кейин сени танишмайди. Менсишмайди, ҳамда ўзларини ялтиллаб турган мошиналарига миниб жўнашади… Яқинда биттаси верталёт сотиб олибди. Чорвоққа боришга қийналаркан. «Пропка»ларга тоқати йўқ экан… Ана шунақа гаплар…
