Эрон ҳарбийлари БАА ва Баҳрайндаги АҚШ аскарлари тўпланган нуқталарга ҳужум қилди
Эрон ҳарбийлари сўнгги ҳужумлар тўлқини давомида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбийлари тўпланган жойларга зарба берди. Бу ҳақда 10 март куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) маълум қилди.
«Америка ҳарбийларининг «Ал-Дафра» ва «Жуффейр» базаларидаги тўпланиш нуқталари ИИҚК Коинот-ҳаво кучлари ракеталари ва зарбадор дронлари ёрдамида самарали нишонга олинди», — деб хабар беради «Tasnim» агентлиги ўз Telegram-каналида.
Нашрда қайд этилишича, шунингдек, Исроилнинг «Рамат-Давид» авиабазаси, Хайфадаги аэропорт ҳамда Тель-Авив шарқидаги Бней-Бракда жойлашган Исроил мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) яширин ракета учириш қурилмаларига ҳам ҳужум қилинган.
Исроилнинг радар тизимлари заифлашган
Ислом Республикаси армияси вакили генерал Муҳаммад Акбарниё шу куни Эрон ҳарбийлари Исроилнинг радиолокация салоҳиятини сезиларли даражада заифлашганини, бу эса унинг ҳарбий объектларига зарба беришни осонлаштирганини айтди. Акбарниёнинг сўзларига кўра, душманнинг радиолокация имкониятларининг муҳим қисми йўқ қилинган ва Хайфадаги ҳарбий базаларга зарба бериш энди анча қулайлашган.
