Нима қилсангиз ҳам Қадр кечасини ўтказиб юборманг!.. Сайтга кириб қачон бўлиши мумкинлигини билиб олинг!..
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
💐Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
✨«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:»
🌙«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар.
📚Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.
🌙☝️БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИ
✅Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
✅21 кеча: 10-март (сешанба)дан 11-март (чоршанбага)га ўтар кечаси;
✅ 23 кеча: 12-март (пайшанба)дан 13-март (жума)га ўтар кечаси;
✅25 кеча: 14-март (шанба)дан 15-март (якшанба)га ўтар кечаси;
✅27 кеча: 16-март (душанба)дан 17-март (сешанба)га ўтар кечаси;
✅29 кеча: 18-март (чоршанба)дан 19-март (пайшанба)га ўтар кечаси.
🤲Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!
🔔Ҳар бир кеча шом намозининг азонидан бошлаб бомдод намозининг азонига қадар давом этади.
🌙Рамазоннинг охирги ўн кечасининг учинчи тоқ кечаси яъни 27 кеча бўлиб ҳадисга биноан Қадр кечаси деб умид қилинади.
🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин
📖«Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир». (Қадр сураси-3)
✔️‼️Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
⚡️✨Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.
Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
🤲Эй Роббимиз! Бизларга ЛАЙЛАТУЛ ҚАДРДА қоим бўлишликни насиб қил!
