Пентагон Эронга қарши амалиётнинг дастлабки икки кунида 5,6 миллиард долларлик ўқ-дори сарфлади
The Washington Post (WP) нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Мудофаа вазирлиги Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошланганидан буён илк 48 соат ичида 5,6 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий муҳиммотни сарфлаб бўлган.
Нашрнинг таъкидлашича, бундай улкан харажат Конгресс вакиллари орасида «хавотир уйғотмоқда». Хусусан, қонунчилар қурол-яроғ захираларининг «ўта тез суръатлар билан камайиб кетаётганидан» ташвишда.
WP манбаларига кўра, Трамп маъмурияти яқин кунларда ҳарбий кампанияни қўллаб-қувватлаш учун мудофаа бюджетига қўшимча маблағ ажратиш сўровини юборишни режалаштирмоқда. Гап «ўнлаб миллиард долларлик» қўшимча молиялаштириш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
