Сардор Мамадалиевни судга бериб юборришибди. Сабаби эса…

Сардор Мамадалиевни судга бериб юборришибди. Сабаби эса…

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Сардор Мамадалиев устидан муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик ва асардан ноқонуний фойдаланганлик важлари билан судга даъво аризаси киритилди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи маълум қилди. Низога марҳум санъаткор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев қаламига ва ижросига мансуб асарнинг телекўрсатувлардан бирида рухсатсиз куйлангани сабаб бўлган.

Қонунчиликка кўра, асар ижрочиси вафот этганидан сўнг, унинг ижодий меросидан фойдаланиш ҳуқуқи меросхўрларга (ворисларга) ўтади. Ушбу қўшиқни ижро этиш учун ворислардан расмий рухсат олинмагани даъвога асос қилиб кўрсатилган бўлиши мумукин.

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунга биноан, асардан тижорат ёки оммавий мақсадларда фойдаланиш учун муаллиф ёки унинг ҳуқуқий ворислари билан шартнома тузилиши шарт. Даъвогар томон Сардор Мамадалиевдан етказилган маънавий зарарни қоплашни ва келгусида ушбу асар ижросини тақиқлашни талаб қилмоқда.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тизими сезиларли даражада кучайтирилди. Ушбу воқеа санъаткорлар ўртасида бошқа муаллифларнинг ижодий намуналаридан фойдаланишда ҳуқуқий маданиятга риоя қилиш нақадар муҳим эканлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Хонанда мухлисларидан бу қанчалик тўғри дея сўрамоқда…

Дўстларингизга ҳам юборинг: