Трамп Австралияни эронлик аёл футболчиларга бошпана беришга чақирди

Трамп Австралияни эронлик аёл футболчиларга бошпана беришга чақирди

Эронлик беш нафар аёл футболчи март ойи бошида аёллар ўртасидаги Осиё кубогининг очилиш ўйинида Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал Эрон давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортган эди.
Шундан сўнг спортчилар Эрон давлат ОАВлари томонидан кескин танқидга учради. Улар Австралиянинг Голд Кост шаҳридаги меҳмонхонада ўз назоратчиларидан қочиб кетишга муваффақ бўлган ва ҳозирда Квинсленд штати полицияси ҳимоясида хавфсиз жойда қолмоқда.

Фаоллар ва спортчиларнинг яқинларига кўра, агар улар ватанига қайтса, ўлим жазосига дучор бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: