Трамп урушни бошлаган, лекин тугатиш унга қолгани йўқ!.. Уруш қачон тугашини Эрон белгилайди!
Уруш қачон тугашини Эрон белгилайди, деб ёзади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.
India Today агентлигининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар беришича, уруш қачон тугашини Эрон ҳал қилади. Теҳрон Трампнинг можаро ҳақидаги баёнотларини «бемаънилик» деб атади ва Эрон унинг натижасини ўзи белгилашини таъкидлади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси шунингдек, агар АҚШ ва Исроилнинг зарбалари давом этса, Теҳрон минтақадан «бир литр ҳам нефт» экспорт қилинишига йўл қўймаслигини билдирди.
