ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер ишлатди. Йўловчи қиз шокда! (видео)
Тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер ишлатгани акс этган видео тарқалди
Воқеа Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи аввалига машинадан тушишни истамаган шекилли, фуқаро кийимидаги номаълум шахс машина ойнасини уриб синдирган.
Кейинроқ бола машинадан тушаман дейишига қарамасдан ҳам унга нисбатан электрошокер ишлатилганини эшитиш мумкин. Ҳолатни тасвирга олган қиз қўрқувга тушиб қолган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ЙҲХБ ҳеч қандай расмий маълумот бермаган.
