Британия Россияга қўл кўтарди!.. Энди бу ёғи нима бўлади?!
Россиянинг Лондондаги элчихонаси баёнотига кўра, Украина Қуролли кучларининг Брянскка берган зарбаси Британия мутахассислари иштирокисиз амалга оширилиши мумкин эмас эди. Бу ҳақда дипломатик миссия 11 март куни маълум қилди.
«Зарба тахминан еттита Британиянинг Storm Shadow узоқ масофали ракеталаридан фойдаланган ҳолда берилди. Ғарбнинг юқори технологияли қуролларини қўллаш улардан фойдаланишни ва нишонга йўналтиришни таъминлайдиган хорижий мутахассисларнинг бевосита иштирокисиз имконсиздир», — дейилади элчихонанинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда.
