Буларники ҳам майдалашиб, бачканалашиб кетди!.. (видео)

Буларники ҳам майдалашиб, бачканалашиб кетди!.. (видео)

Бундай ўйлаб қарасанг, бутун дунё киноси кризисага учраганга ўхшайди. Бирортасини кўриб барка топмайсан. Ўзимизники маълум, энди. Туркларники ҳам аниқ. Иккита оила. Иккаласи бир-бирига душман. Иккаласи ҳам мафия. Униси бунисини отган, буниси унисини отган. Лекин у оилани қизини бу оилани йигити севиб қолган. Мана энди ҳиндларники, «ҳатуба», дейди-ю, шундай жағига уради, битта мушт бирдан саккизта рақибни жағига тегади, қарабсанки саккизтаси саккиз томонга учиб кетади… Илгари мантиқ бор эди, маъно бор эди.  Ҳар битта кинони ўзининг олдига қўйган мақсади бўларди… Хуллас, ҳаммаси ўзгарди кетди. Аввалгилардан ҳеч нарса қолмади…  

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: