Мегин Келли Линдси Грэмни Эрон билан боғлиқ вазиятдаги «қонхўрлиги» учун «қотил-маньяк» деб атади

Мегин Келли Линдси Грэмни Эрон билан боғлиқ вазиятдаги «қонхўрлиги» учун «қотил-маньяк» деб атади

Америкалик журналист Мегин Келли республикачи сенатор Линдси Грэмни* бошқа давлатларга таҳдид қилгани ва Эрон билан зиддият масаласидаги «қонхўрлиги» учун танқид қилиб, уни «қотил-маньяк» деб атади.

«Биз каби фарзандлари бор инсонларда, айниқса, фарзандлари армияда хизмат қилаётган оналарда, сен каби фарзандсиз ва ғалати кимсадагидек қонхўрлик йўқ… Линдси Грэм ўзининг қоронғи подвалида туриб яна бомбалар портлашини томоша қилишга қарор қилгани сабабли етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани мени жуда қаттиқ хафа қилмоқда», — деди Келли SiriusXM платформасидаги ўз кўрсатувида (унинг сўзларидан Huff Post нашри иқтибос келтирган).

Бундан ташқари, журналист Х ижтимоий тармоғида ҳам Грэм шаънига бир неча бор танқидий фикрлар билдирди.

«Линдси Грэм қачондан бери бизнинг президентимиз бўлиб қолди? Охирги 24 соат ичида у Ливан, Куба, Саудия Арабистони, бутун араб минтақаси ва энди эса Испанияга таҳдид қилди», — деб ёзди у ўз профилида ва Грэмни яна бир бор «қотил-маньяк» деб атади.

Душанба куни Грэм Саудия Арабистони агар Эроннинг ҳаво ҳужумларини қайтаришни бошламаса, бунинг оқибатлари ёмон бўлиши билан таҳдид қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: