Отингни сот, молингни сот артист бўлгин экан!.. Уни пули 2 миллиардга етди!..

Отингни сот, молингни сот артист бўлгин экан!.. Уни пули 2 миллиардга етди!..

Америкалик хонанда Тейлор Свифтнинг бойлиги 2 миллиард долларга етди ва артист миллиардерларнинг йиллик рейтингида еттинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда 10 март куни Forbes журнали хабар берди.

«Свифт 2023 йилда ўзининг Eras туридан тушган даромад ва мусиқий каталогининг қиймати туфайли миллиардерга айланди», дейилади материалда.

Нашр маълумотларига кўра, Свифтнинг бойлиги муаллифлик гонорарлари ва гастроллардан тушган тахминан 1 миллиард долларни, тахминан 900 миллион долларга баҳоланаётган мусиқий каталогни ва 100 миллион долларга яқин кўчмас мулкни ўз ичига олади.

Америка сиёсати қандай қилиб бойларнинг жанг майдонига айланди: Сиёсий лоббизм Америка сиёсатида тобора муҳим рол ўйнамоқда.

Шу куннинг ўзида Forbes америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турганини маълум қилди. Нашр баҳосига кўра, унинг бойлиги икки баравар кўпайиб, 839 миллиард долларни ташкил этган. Иккинчи ўрин Google асосчиларидан бири Ларри Пейжга насиб этди, унинг бойлиги 257 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: