Пулга ботиб қоладиганлар ёмон кўп бўлишади!..

Пулга ботиб қоладиганлар ёмон кўп бўлишади!..

Ҳа, худди шундай. Агар ўтган тунда ухламаган боғбонлар бўлишса, агар улар боғларини совуқдан асраб қолишни йўлини топган бўлишса… Олов ёқишибди. Мевалар оралиқларига. Ўшанда меванинг атрофидаги иссиқлик олти-етти даражани ташкил қилибди. Бундай ҳолда гулларни совуқ урмайди… Бошқа бировлари эса эринмасдан ҳар хил нарсаларни меваларни устиларига ёпиб чиқишибди. Назаримизда бу усул сал ўхшамагандай. Сабаби, биринчидан мева ўзидан иссиқлик чиқармайди. Очиқ майдондан етти градус совуқ бўлса, ёпинчиқ таги беш градусча совуқ бўлади. Бундай ҳолда барибир мевани совуқ уради. Иккинчидан, кўп гектарга қисқа муддатда ёпинчиқ топишнинг имкони йўқ. Шунга кўра биринчи вариант маъқулироқ. Аммо у ҳам бир жой-бир жойлардан ўтин топиши керак. Агар яна бир кечани эсон-омон ўтказиб олса, ана ундан кейин ҳаво исиб кетиб мевалари обдон ҳосил беради. Ана ундан кейин биргина ўрикни ортидан қоплаб пул топади. Чунки, аксарият ўрикларни совуқ уриб бўлди. Бозорда маҳсулот қанча кам бўлса, у шунча қиммат бўлади!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: