Хунук бўлганлиги учун «Реал» илмаганди. Ана ундан кейин у «Реал»ни момосини кўрсатида!.. (видео)
Нима сен аёлмидинг, қизмидинг-ки, унинг кўриниши сенга керак бўлиб қолса… Футбол жамоаси бўлсанг. Сенга ўйинчининг маҳорати муҳим эмасми?! Хуллас, вақтида Роналдиньони «Реал» пуф сассиқ қилди. Бўлмаса, Роналдиньонинг ҳамма кўрсаткичлари жой-жойида эди. Ҳатто, баъзи бир масалаларда бошқалардан бир неча бош устун эди. Бироқ буларнинг бари ўтмади… Кейин уни шартта «Барса» илиб кетди. Ана ундан кейин томошолар бошланди-ку! Вой-бўй, бу «маймун»ни («Реал»ни катталари шундай деб аташганди уни) кароматларини кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади. Унинг оёқлари остига келиб тушган тўп гуё сеҳирланиб қоларди. Роналдиньо нима, деб юрса шуни қилади. Қандай тезликда учасан деса, худди шундай тезликда учади. Назокат билан тўрга тушасан деса, бу амри ҳам баржарилади!..
Ҳатто, ҳозир ҳам дунё футболчилар уни ўйинларини эслашса ҳайратларини яшира олишмайди…
