АҚШ разведкаси Эронда амалдаги тузум инқирозга юз тутиши аломатларини кўрмаяпти

АҚШ разведкаси Эронда амалдаги тузум инқирозга юз тутиши аломатларини кўрмаяпти

Reuters агентлигининг АҚШ разведка хизматларидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Икки ҳафтадан буён давом этаётган ҳарбий зарбаларга қарамай, Эрон раҳбариятининг мамлакатдаги позицияси барқарорлигича қолмоқда.

Разведка ҳисоботларига кўра, Эрон ҳукумати яқин истиқболда инқирозга юз тутиш хавфи остида эмас. Агентлик суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, кўплаб маълумотлар Теҳрон режимининг «аҳоли устидан назоратни тўлиқ сақлаб қолаётганини» тасдиқламоқда.

Шунингдек, Исроил расмийлари ҳам ёпиқ учрашувлар чоғида ушбу уруш Эронда ҳокимият алмашинувига олиб келишига ишончлари комил эмаслигини тан олишган. Бу ҳақда Reuters агентлигига исми сир қолишини истаган Исроил юқори мартабали мулозими маълум қилган.

Нашрнинг қайд этишича, айни дамда АҚШ-Исроил ҳарбий кампанияси қандай қилиб Эрондаги амалдаги ҳокимиятни ағдариши мумкинлиги номаълумлигича қолмоқда. Экспертлар ва манбаларнинг фикрича, бундай мақсадга эришиш учун фақат ҳаво зарбалари етарли эмас, балки қуруқликдаги ҳарбий операция талаб этилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: