Аёл эрини чарчатмайди… Агар…
ЭР ХОТИНДА ГЎЗАЛ ҲАЁТ
بســــــــــم الله الرحمن الرحيـــــــــــم
Эр ўз динини ўрганса, аёлига зулм қилмайди…
Аёл эса динини ўрганса, эрини чарчатмайди…
Эр-хотин Аллоҳга қанчалик яқин бўлса, шунчалик ҳаёти мустаҳкам ва гўзалроқ ҳаёт бўлади…!
Ҳар бир муслима аёлнинг орзуси: Росулуллоҳ (ﷺ) нинг ҳулқлари билан ҳулқланган жуфт билан умрини боғламоқдир.
Аллоҳ таоло айтади:
وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَنۡ خَلَقَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَٰجٗا لِّتَسۡكُنُوٓاْ إِلَيۡهَا وَجَعَلَ بَيۡنَكُم مَّوَدَّةٗ وَرَحۡمَةًۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.
(Рум сураси, 21-оят).
Кўзи юмуқ кишига 100 та қуёшни олиб келиб, қуёш борлигини исботлай олмайсиз.
Кучингизни, вақтингизни кўзини очадиганларга, кўзи очиқларга сарфланг!
Оқ Гулим
