Ҳар дақиқасини олдида, олтин шунчаки, ҳеч нимага арзимайдиган матоҳ!

Ҳар дақиқасини олдида, олтин шунчаки, ҳеч нимага арзимайдиган матоҳ!

РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗМОҚДАМИЗ? (МУҲИМ ЭСЛАТМА)

🍀Айтинг-чи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми? Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми?! Аслида уни қандай ўтказиш керак? Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга доир қуйидаги тавсияларни беришган:

☝️1. Ўтмишдаги барча гуноҳларга тавба қилиш. Зеро, гуноҳлар солиҳ амалларнинг кушандаси ҳисобланади. Ҳали вақтимиз бор, Рамазондан гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқайлик!

☝️2. Кўпроқ яхшиликларни ният қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш. Масалан, Қуръон хатм қилиш, таҳажжуд ўқиш, садақаю эҳсонлар қилиш, беҳуда ишлардан ва гаплардан парҳезда бўлиш ва ҳоказо… Зеро, Роббимиз қалбимиздаги эзгу ният сабаб ўз ҳузуридан кўплаб яхшиликларни эҳсон қилади, иншааллоҳ!

☝️3. Кўп дуо қилиш. Ҳадиси шарифларда Рамазон ойида дуолар ижобат бўладиган фурсатлар борлиги таъкидланади. Демак, ҳар онимиз ғанимат. Вақтимизни кўпроқ дуо ва зикрлар билан ўтказайлик! Азизлар, бу ойни ибодат ойига, Роббимизга чин банда эканлигимизни изҳор қиладиган ойга айлантирайлик! Барчаси ўз қўлимизда…

Тавбага шошилинг! Хатми Қуръонларга шошилинг!

Таровиҳ, таҳажжудларга шошилинг! Дуо ва зикрларга шошилинг! Балки кимдир учун бу Рамазон охиргисидир. Фурсатни бой бермайлик, ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб қолайлик!

Дўстларингизга ҳам юборинг: