Уни кутилмаганда хожатхонада иштаҳаси очилиб кетди!..
Гифу шаҳри полицияси темир йўл вокзали ҳожатхонасида 46 ёшли эркакка ҳужум қилишда гумонланиб, шаҳар сув оқизиш хизмати бошлиғини ҳибсга олди. Бу ҳақда 9 март куни ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб Japan Today нашри хабар берди.
«Полициянинг маълум қилишича, бу икки эркак бир-бирини танимаган. Ҳибсга олиш пайтида амалдор маст ҳолатда бўлган», — дейилади хабарда.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс эркакнинг қўл орқа қисмини тишлаб олган. Аниқлик киритилишича, ҳибсга олинганидан кейин шаҳар амалдори ҳеч нарсани эслай олмаётгани сабабли айбини тан олмаган. Можаро сабаби ҳозирча номаълум.
Осака марказида 15 февраль куни бир эркак ўсмирларга пичоқ билан ҳужум қилди, натижада улардан бири ҳалок бўлди. Полиция маълумотига кўра, эркак ва уч ўсмир бир-бирини танимаган, ҳодисадан бироз олдин улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида икки жабрланувчи пичоқ жароҳати олган, уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.
