АҚШ яна битта ка-а-атта самолётидан айрилди!..
Ироқда АҚШнинг ёнилғи қуйиш самолёти ҳалокатга учраши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди 13 март 2026 йил, 12:43
Ироқда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли KC-135 ҳарбий ёнилғи қуйиш самолёти ҳалокатга учраши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
«Ироқ ғарбида АҚШнинг KC-135 самолёти қулаб тушди. Самолёт бортидаги олти нафар экипаж аъзосидан тўрт нафари ҳалок бўлгани тасдиқланди, ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда», — дейилади Х ижтимоий тармоғидаги баёнотда.
Ироқда АҚШ ва Исроил авиацияси учун осмонни ёпиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Аввалроқ Бағдод Россиянинг С-400 каби зенит-ракета тизимларига қизиқиш билдирган эди.
12 март куни Ироқнинг Эрбиль шаҳридаги ҳарбий базага берилган зарба натижасида бир неча АҚШ ҳарбий хизматчиси яраланган эди. Маълум қилинишича, базага ҳужум дронлар ёрдамида амалга оширилган. Британиялик ҳарбийлар иккита дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, бироқ қолганлари лагерга келиб урилган.
