АҚШнинг ўта муҳим ўқ-дориларини таги кўриниб қолди!.. Энди жиддий муаммо бошланаяпди!..
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон билан икки ҳафта давом этган можаро давомида бир неча йил давомида тўпланган ўта муҳим ўқ-дорилар захирасини сарфлаб юборди. Бу ҳақда 13 март куни Financial Times (FT) газетаси вазиятдан хабардор учта манбага таяниб хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, гап ҳар бири тахминан 3,6 миллион доллар турадиган Tomahawk қанотли ракеталарининг «оммавий сарфи» ҳақида бормоқда. Сўнгги беш йил ичида Пентагон атиги 322 та шундай ракета сотиб олган бўлса, Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази баҳосига кўра, урушнинг дастлабки 100 соатидаёқ 168 та Tomahawk ишлатилган.
«Ҳарбий-денгиз кучлари бу йўқотишни ҳали бир неча йил давомида ҳис қилади», — деб таъкидлади нашр суҳбатдошларидан бири.
Маълумотларга кўра, Эроннинг оммавий зарбаларини қайтариш учун ўта муҳим бўлган THAAD тутиб қолувчи қурилмалари ва Patriot ракеталари захиралари ҳам камайган. Истеъфодаги ҳарбий учувчи, сенатор-демократ Марк Келлининг хабар беришича, жангларнинг дастлабки олти кунида харажатлар 11 миллиард доллардан ошиб кетган ва бунинг асосий қисми ўқ-дориларга тўғри келган. Шу билан бирга, Эрон қиймати тахминан 30 минг доллар бўлган арзон «Шаҳид» дронларидан фойдаланмоқда.
Газетанинг қўшимча қилишича, Пентагон яқин кунларда Конгрессдан ҳарбий эҳтиёжлар учун қўшимча 50 миллиард долларгача маблағ сўрайди. Республикачи ва демократ қонун чиқарувчилар ҳисоботлар ва асосларсиз кейинги харажатларнинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдирмоқда.
Эрон нефть нархи 200 долларга чиқиши билан таҳдид қилди. Бундай воқеалар ривожи қанчалик эҳтимолли ва у қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Украина Президенти Владимир Зеленский 12 март куни унинг Қуролли кучларида Patriot тизимлари учун PAC-2 ва PAC-3 зенит ракеталари етишмаётганидан шикоят қилди. У бу ҳолатни Яқин Шарқдаги кескинлик билан боғлади. Украина раҳбари Киев Америка ишлаб чиқарувчилари билан дронларни етказиб бериш бўйича йирик шартнома имзолашига умид билдирди, бунинг учун эса Вашингтоннинг рухсати керак.
