Мичиганда номаълум шахс синагога биносига ҳужум қилди ва ўт очди
Мичиган штатида номаълум шахс автомобиль билан синагога биносига бостириб кирди, шундан сўнг ўт очди.
Штат полициясининг «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, отишма ҳақидаги сигнал 12 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 да (Тошкент вақти билан 22:30 да) келиб тушган.
Воқеа Уэст-Блумфилд шаҳридаги «Исраэль» синагогасида содир бўлган. «CNN» нашрининг қайд этишича, ушбу бинода мактаб ҳам жойлашган.
«Ушбу ҳодиса муносабати билан Блумфилд-Хиллс округидаги мактаблар «кучайтирилган хавфсизлик тартиби»га ўтказилди», — дейилади мақолада.
Ҳозирда синагога атрофи полиция ва ФБР ходимлари томонидан ўраб олинган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмади.
