Миржалол Қосимов: «Бир гап бўлар… Қай бирига сиқилай (Видео)
Ўзбекистон футболи афсонаси, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимлов навбатдаги матбуот анжуманида журналистларни ҳам, мухлисларни ҳам лол қолдирди. Мураккаб ўйиндан сўнг берилган саволларга жавоб бераркан, Қосимлов ўзининг янги «ҳаётий формуласи»ни очиқлади.
Мураббийнинг айтишича, у йўлда кетаётиб, олдинда бораётган оддий бир «Дамас» автомашинасининг орқа ойнасидаги ёзувга кўзи тушган. У ерда шундай дейилган эди: «Бир гап бўлар… Қай бирига сиқилай?!»
Бу жумла Миржалол Қўшиевичга шу қадар манзур келганки, у буни футболдаги омадсизликлар ва ҳаётдаги қийинчиликларга нисбатан энг зўр даво деб ҳисобламоқда. Умуман олганда, мураббий анжуман ижтирокчиларига юқори кайфият улашди.
