ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди. Жамоа АҚШнинг мамлакатга қарши ҳарбий амалиёти сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди. Эронликлар гуруҳ босқичидаги ўйинларини Америка шаҳарларида ўтказиши керак эди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон терма жамоаси учун Жаҳон чемпионатида хавфсиз бўлмаслигини таъкидлади. Монсон Америка етакчисининг бу сўзларидан ғазабда.

«Агар сиз иштирокчилар хавфсизлигини кафолатлай олмасангиз, унда бу тадбир ташкилотчиси бўлмаслигингиз керак. Сиздан уни ўтказиш ҳуқуқини тортиб олишлари лозим. Бу фақат менинг сўзларим ёки туйғуларим эмас. Бу барчанинг ҳиссиётларидир», – деди Монсон.

Монсоннинг фикрича, АҚШдан нафақат ЖЧ-2026, балки 2028 йилги ёзги Олимпиада мезбонлигини ҳам тортиб олиш керак.

Маълумот учун, келаётган ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: