НАТО Арктикада йирик ҳарбий машқлар ўтказмоқда
НАТО Арктика минтақасида Cold Response («Совуқ жавоб») номли йирик ҳарбий машқларни ўтказмоқда.
Машқлар 9 мартдан 19 мартгача Норвегия ва Финляндиянинг шимолий ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
Уларда АҚШ, Дания ҳамда жами 14 та давлатдан тахминан 25 минг нафар ҳарбий иштирок этмоқда.
Машқлар Арктика шароитида қўшинларнинг ҳамкорлиги ва ҳарбий тайёргарлигини оширишга қаратилган.
