Болалар қотиллари ва гўштхўрлар менинг мамлакатимга демократия олиб кела олмайди…

Болалар қотиллари ва гўштхўрлар менинг мамлакатимга демократия олиб кела олмайди…

Геосиёсий зиддиятлар чорраҳасида: Теҳроннинг “Ички қалқони” ва Вашингтон-Тель-Авив стратегиясининг инқирози.

Бугун Якин Шарқ харитаси нафақат ракета зарбалари, балки миллатларнинг иродаси синалаётган майдонга айланди. Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётлари, Яман ҳусийларининг Қизил денгиздаги фаоллиги ва Эроннинг тўғридан-тўғри ракета ҳужумлари минтақани катта уруш ёқасига олиб келди. Бироқ, бу геосиёсий шахмат тахтасида энг кутилмаган юриш — Эрон халқининг ташқи таҳдидга нисбатан кўрсатаётган мафкуравий қаршилиги бўлди.

Тажовузкорлик фонидаги миллий бирлик

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган теҳронлик аёлнинг: “Мен ҳукуматга қарши норозилик намойишларида иштирок этганман, аммо болалар қотиллари ва гўштхўрлар менинг мамлакатимга демократия олиб кела олмайди. Мен Эрон учун жонимни фидо қилишга тайёрман”, — деган сўзлари Ғарб стратегик марказлари учун кутилмаган сигнал бўлди.

Бу баёнот Эрон ичидаги либерал ва мухолиф қатламнинг ҳам Ғарб томонидан таклиф этилаётган «озодлик» моделидан ҳафсаласи пир бўлганини кўрсатади. Ливия, Ироқ ва Сурия мисолида «демократия» ниқоби остидаги вайронагарчиликларни кўрган Эрон жамияти, ички муаммоларни четга суриб, давлат суверенитетини ҳимоя қилиш позициясига ўтмоқда.

Сўнгги воқеалар: Ҳарбий ва сиёсий баёнотлар таҳлили

Шу кеча-кундузда содир бўлаётган воқеалар зиддиятнинг нақадар хавфли нуқтага келганини тасдиқламоқда:

Исроилнинг қатъияти: Тель-Авив Эроннинг ядровий ва энергетик объектларига зарба бериш эҳтимолини очиқ қолдирмоқда. Бош вазир Нетаньяхунинг «биз истаган жойимизга етиб бора оламиз» қабилидаги баёнотлари Эрон жамиятида «экзистенциал хавф» (мавжудликка таҳдид) ҳиссини уйғотди.

Теҳроннинг жавоби: Эрон олий раҳбарияти ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ҳар қандай ҳужумга «аёвсиз жавоб» берилишини, Исроилнинг стратегик инфратузилмаси нишонда эканини билдирди.

Оқ уйнинг иккиланиши: АҚШ маъмурияти бир томондан Исроилни қурол-яроғ ва разведка маълумотлари билан таъминлаётган бўлса, иккинчи томондан, сайловолди жараёнларида энергия нархининг кўтарилиб кетишидан қўрқиб, Исроилни Эрон нефть конларига ҳужум қилмасликка чақирмоқда.

«Демократия» экспортининг инқирози

Геосиёсий нуқтаи назардан, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Эронни «ичдан емириш» стратегияси тескари натижа бермоқда. Исроилнинг Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» раҳбариятига қарши муваффақиятли амалиётлари ва Ғазодаги инсонпарварлик инқирози Эрон ичидаги ҳукумат танқидчиларини ҳам ўз мамлакати ҳарбий қудратини қўллаб-қувватлашга мажбур қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: