Дунёнинг энг чиройли исми аниқланди
София дунёнинг энг чиройли исми деб топилди. Олимлар инсон қулоғига энг ёқимли эшитиладиган исмларни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказди. Тадқиқотда 100 га яқин исм талаффуз ритми, фонетик уйғунлиги ва тингловчида уйғотадиган ҳиссий таъсири бўйича таҳлил қилинди.
Натижада София исми энг чиройли ва ёқимли эшитиладиган исм деб топилди. Олимларнинг фикрича, бу исм юмшоқ ундошлар ва уйғун унлилар комбинацияси туфайли қулоққа жуда ёқимли эшитилади.
