Эронга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган аёллар ва болалар 400 дан ошди

Эронга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган аёллар ва болалар 400 дан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида 400 нафардан ортиқ аёл ва 18 ёшга тўлмаган шахслар қурбон бўлганини маълум қилган.

«Ҳалок бўлган аёллар сони — 223 нафар. 18 ёшга тўлмаганлар — 202 нафар, 5 ёшга етмаган болалар эса 12 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравонийнинг сўзларига кўра, ҳужум қурбонларининг умумий сони 1 минг 300 кишидан ошган. Бироқ бу маълумотлар 7 мартдан бери янгиланмаган. 10 март ҳолатига кўра, Эронда жароҳатланганлар сони 15 минг кишидан ортиқни ташкил этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: