Кубада энергетика ва озиқ-овқат инқирози фонида оммавий норозилик намойишлари авж олмоқда
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Морон шаҳрида намойишчилар ҳукмрон Коммунистик партия биносига ҳужум қилиб, унга ўт қўйди. Намойишчилар “Йўқолсин коммунизм йўқолсин” деб ҳайқирмоқда.
Кубанинг кўплаб ҳудудларида икки ҳафтадан бери электр энергияси йўқ, нефт таъминоти тўхтатилганига эса уч ой бўлган.
Маълумотларга кўра, энергетика коллапси фонида Куба ҳукумати санкцияларни юмшатиш ва ёқилғи олиш умидида АҚШ билан музокараларни бошлаган.
