«Ман Сити» мухлислари кутган «бомба» қайтмоқда!.. Ҳусановчи?!
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Матео Ковачич майдонга қайтишга деярли тайёр эканлигини маълум қилди. Хорватиялик ярим ҳимоячи ўтган йилнинг октябрь ойида «Вильярреал»га қарши кечган ғалабали ўйиндан бери майдонга тушмаётган эди. Жорий мавсумда тўпиғидаги муаммолар сабабли тажрибали футболчи бор-йўғи икки бор захирадан ўйинга қўшилди.
Жума кунги матбуот анжуманида Гвардиола 31 ёшли футболчи кун сайин машғулотларда яхшироқ натижа кўрсатаётганини таъкидлади. 2023 йилда «Челси»дан ўтганидан бери Ковачич «шаҳарликлар» сафида 90 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга улгурди. Унинг сафга қайтиши мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи учун катта куч бўлади.
Шу билан бирга, мураббий ёш ҳимоячи Рико Льюис ҳали ҳам тўпиғида оғриқ сезаётгани ва қайдномадан ташқарида қолишини қўшимча қилди.
