Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

14 мартга ўтар кечаси Россия томонидан Украинанинг Киев вилоятига ракета ва дронлар билан берилган оммавий зарбалар оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашник маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятнинг тўртта тумани ўққа тутилган. Энг катта талофатлар Обухов ва Бровари туманларида қайд этилган. Умумий ҳисобда 30 дан ортиқ объект, жумладан, кўп қаватли ва хусусий тураржой бинолари, муҳим инфратузилма объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари, омборхоналар ҳамда автомобиллар шикастланган.

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган. Киев шаҳри ва Киев вилоятининг Буча туманида электр энергиясини фавқулодда ўчириш тартиби жорий этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: