Токайгача заҳарланамиз?! Бўлди-да, энди!..

Токайгача заҳарланамиз?! Бўлди-да, энди!..

Эрта тонг… Ҳали тонг отгани ҳам йўқ эди. Соат миллари тўртдан ўтганди. Ташқарига чиқишим билан димоғимга тоза ҳаво урилади деб ўйлагандим. Аммо чучварани хом санаган эканман. Аччиқ, одамнинг пешонасини тириштирадиган ва оний лаҳзада кайфиятни бузадиган тутун ҳиди урилди. Асабийлашганча осмонга қарадим… «Яна бошланибди», деган ўй яшин тезлигида хаёлимдан ўтди…

Олдинги сафар ҳаво ҳаддан зиёд заҳарланиб кетганидан сўнг, ҳамма ёқда текшир-текширлар бошланиб, ҳавони ифлослантираётганлар қайсидир маънода жазоланганди. Шу билан қутулдик, бундан бу ёғига ҳеч ким бундай номақулчилик қилмайди, деб ўйлагандик. Аммо адашган эканмиз. Яна ўша мазутлар ёқилиши бошланиб кетди. Яна аллергик касалликлар авж олди!..

Энди бунга ким чора кўради? Ким яна ўша қулоқсизларнинг қулоғидан «тортади» — буниси бизга қоронғи!.. Аммо биз тоза ҳаводан нафас олишни истаймиз…

Тезроқ кунлар исиб, дарахтлар барглашсин. Ана шунда, эҳтимол, ҳавога чиқаётган заҳарли газларни, тутунларни шу дарахтлар тутиб қолар!.. Ҳаммасини бўлмаса-да, анчагина қисмини!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: