ШОШИЛИНЧ: Эрон ракетаси АҚШ консулининг уйига тегди!
ТЕЛЬ-АВИВ, 15 март. Исроилнинг «Kan» давлат телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон томонидан йўлланган ракета парчалари АҚШнинг Исроилдаги консули истиқомат қиладиган бинога бориб тушган.
Якшанба куни Тель-Авив ва Исроилнинг марказий ҳудудлари Эрон томонидан тинимсиз ракета ҳужумларига учради. Хабарда айтилишича, консул яшайдиган уй бевосита зарба остида қолган.
