«Толибон» олий раҳбари ўлдирилдими?

«Толибон» олий раҳбари ўлдирилдими?

«Толибон» ҳаракатининг олий раҳбари ва Афғонистон ҳукмдори мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзода Покистон ҳарбий ҳаво кучларининг зарбаси натижасида ҳалок бўлди, деб даъво қилмоқда минтақавий ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги манбалар унинг оиласи берган баёнотга таяниб.

Дастлабки маълумотларга кўра, зарба Охундзоданинг ҳаракат таянчи ҳисобланган ва олий раҳбар қароргоҳи жойлашган Қандаҳор вилоятидаги резиденциясига берилган.

Бундан аввалроқ Покистон самолётлари Қандаҳор аэропорти яқинидаги Kam Air авиакомпаниясининг ёқилғи омборига ҳужум қилгани хабар қилинган эди. Толиблар расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг таъкидлашича, ушбу омбор фуқаролик ва БМТ самолётларини ёқилғи билан таъминлаб келган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: