Тошкент вилоятида маҳкумдан iPhone талаб қилган колония ходими ушланган

Тошкент вилоятида маҳкумдан iPhone талаб қилган колония ходими ушланган

Тошкент вилоятида 13 сонли жазони ижро этиш колонияси Тарбиявий ишлар бўлими катта инспектори ижтимоий ходими маҳкумлардан бирининг яқин қариндошларига хатларни етказиш ва жазо муддатини ўташ давомида яхши шароит яратиб бериш эвазига икки дона iPhone 17 талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маҳкум ҳолат юзасидан Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига ариза берган. Кейинчалик, ходим кафеда маҳкумнинг акаси билан учрашиб, iPhone ўрнига 3,5 минг доллар берилиши мумкинлигини айтган. Пул ходимнинг синфдоши томонидан олиш режалаштирилган. Тезкор тадбир давомида синфдош талаб қилинган пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, катта инспекторнинг машинаси салонидан маҳкум томонидан ёзилган хатлар топилган. Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) 3 қисми ва 211 модда (пора бериш) 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: