Трамп Яқин Шарқ давлатларининг Эрон билан музокаралар бошлаш бўйича таклифларини рад этди

Трамп Яқин Шарқ давлатларининг Эрон билан музокаралар бошлаш бўйича таклифларини рад этди

Агентликнинг маълум қилишича, Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдори Трамп барча музокара ташаббусларини рад этганини ва асосий эътиборни Эроннинг ҳарбий салоҳиятини янада заифлаштириш мақсадида урушни давом эттиришга қаратганини тасдиқлади.

Шу билан бирга, икки нафар юқори лавозимли эронлик амалдор нашрга Эрон АҚШ ва Исроил зарбалари тўхтамагунча ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини билдирди. Уларга кўра, можарони ҳал қилиш учун бир неча давлатлар воситачилик қилишга уриниб кўрган.

Reuters манбаларига кўра, музокараларда аввал ҳам воситачилик қилган Уммон бир неча бор томонлар ўртасида мулоқотни тиклашга ҳаракат қилган. Бироқ Оқ уй бундай ташаббусга қизиқиш билдирмаган.

Эронлик манбанинг айтишича, мамлакатнинг хавфсизлик масалалари бўйича бош вакили Али Ларижоний ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам Уммон орқали ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни ташкил этишга уринди. Ушбу музокараларда Жей Ди Вэнс иштирок этиши мумкин эди, бироқ бу учрашув амалга ошмаган.

Трамп Эрон билан фақат унинг таслим бўлиши ҳақидаги келишувдан бошқа ҳеч қандай битим тузилмаслигини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: