Аббос Арақчи: «Эрондаги қон тўкилиши учун Трампнинг маслаҳатчилари жавобгар»

Аббос Арақчи: «Эрондаги қон тўкилиши учун Трампнинг маслаҳатчилари жавобгар»

Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар ва қон тўкилиши учун Америка Президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари масъулдир.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббас Арақчи ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Адолатли ва тенг ҳуқуқли келишувга эришишнинг тўлиқ имкони борлигини ҳисобга олсак, Қўшма Штатлар Президентига нотўғри тавсиялар берганлар тўкилган қон учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак», — деб таъкидлади у.

Арагчи Яқин Шарқдаги кескинлашув ҳам Эрон, ҳам Америка халқига мажбуран тангланганини алоҳида қайд этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: