АҚШ Эрон билан қўл жангига ўтмоқчига ўхшайди!.. Улар яна шарманда бўлишади-ёв!!!
АҚШ Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини юбормоқда
АҚШ қўмондонлиги Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини жўнатмоқда. Бу ҳақда The Telegraph газетаси хабар қилди.
Нашр маълумотига кўра, 2,5 минг нафар денгиз пиёдасидан иборат тезкор гуруҳ Яқин Шарққа йўналтирилади.
Бу бўлинма десант, қуруқлик ва авиация операцияларини амалга оширишга мослаштирилган.
Экспедицион корпус таркибида пиёда қўшинлари, бронетехника ва артиллерияга эга қуруқлик бўлинмаси, вертолёт ва қирувчи самолётлардан иборат авиация гуруҳи, шунингдек логистика ва қўмондонлик бўлинмалари мавжуд.
Газетага кўра, АҚШ бу миссиянинг аниқ мақсадини ошкор қилмаган. Бироқ бўлинмага Ормуз бўғози устидан назоратни қайта тиклаш вазифаси юкланиши мумкин. Мазкур бўғоз Форс кўрфазига киришдаги ягона муҳим йўл ҳисобланади.
Шунингдек, бу корпус дронларга қарши курашиш тажрибасига ҳам эга. Унинг таркибида радиоэлектрон кураш воситалари билан жиҳозланган ва қўриқловчи кемалар бор.
New York Times нашрига интервью берган Пентагоннинг собиқ юқори лавозимли амалдорларидан бирига кўра, бу корпусни жойлаштириш АҚШга Ормуз бўғози яқинидаги оролларда рейдлар ўтказиш имконини бериши мумкин.
