Беш минг кишини жонини олгани кетаяпман!..

Беш минг кишини жонини олгани кетаяпман!..

Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Вабони учратиб қолибди.
— Қаерга кетаяпсан? — сўрабди вабо.
— Зиёратга. Сен-чи?
— Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди вабо.
Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди.
— Сен алдадинг, — дебди зиёратчи вабога — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан!
— Йўқ, — эътироз қилди вабо, — Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани қўрққанидан ўлди…
Дўстларингизга ҳам юборинг: