Бундай машина сотиб олиш учун оддий одам дунёга камида 10 марта келиши керак!
Тошкентда кўринган автомобил 3,5 млн эмас, балки нақд 7 млн доллар турар экан.
Аввалроқ пойтахт кўчаларида 3,5 млн долларлик гиперкар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ кейинчалик бу дунёдаги энг ноёб моделлардан бири — Pagani Zonda экани ва унинг нархи 7 миллион долларгача етиши мумкинлиги маълум бўлди.

Агар Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи (тахминан 6,3 млн сўм) ҳисобга олинса, бундай автомобилни сотиб олиш учун инсон тахминан 1120 йил давомида пул жамғариши керак бўлади.
