Ҳар бир соатда дунёга келган инсоннинг ўзига хос хусусиятлари…
Астрологлар ва психологлар фикрича, туғилган вақт шахснинг табиати ва кундалик ҳаётига таъсир кўрсатади. Масалан, 00:00–02:00 оралиғида дунёга келган чақалоқлар интилувчан, синчков ва ақлли бўлиб ўсади. Улар майда деталларга эътибор қаратган ҳолда ҳаммани кузатиб, дунёни ўрганишни яхши кўрадилар.
– 02:00–04:00 да туғилганлар серғайрат, манфаатпарвар ва табиатан фойдасини кўзлайдиган шахслар бўлади. Улар ҳаётда ўз мақсадини аниқ билишади ва имкониятларни қўлдан бой бермайди.
– 04:00–06:00 да дунёга келганлар эса қатъиятли, ҳар қандай мураккаб ишни осонлик билан уддалай оладиган меҳнатсевар шахслар бўлишади.
– 06:00–08:00 оралиғида туғилганлар хаёлпараст, орзуларга берилувчан ва ҳиссиётлари нозик бўлган шахслар сифатида шаклланади. Улар кўпинча санъат ва ижодни ёқтиради.
– 08:00–10:00 да дунёга келганлар инсонпарвар ва самимий, бошқаларга ёрдам беришдан мамнун бўлади.
– 10:00–12:00 да туғилганлар иззатталаб, иши учун жонини фидо қиладиган, мансаб ва масъулиятни яхши билувчи шахслар бўлади.
– 12:00–14:00 оралиғида дунёга келганлар саёҳатни севувчи, мураккаб вазиятларда ҳам осонликча йўл топадиган шахслардир.
– 14:00–16:00 да туғилганлар меҳнаткаш, қийинчиликлардан қочмайдиган ва сабрли табиатли шахслар ҳисобланади.
– 16:00–18:00 оралиғида дунёга келганлар тинчликпарвар ва барчага яхшилик тилайдиган табиатли шахслардир.
– 18:00–20:00 да туғилганлар руҳан кучли, қатъиятли ва мустақил шахслар сифатида ривожланади.
– 20:00–22:00 оралиғида дунёга келганлар эса “юлдуз” бўлиб, ҳаётида шоҳона умид ва машҳурликни орзу қилади.
– 22:00–24:00 да туғилганлар файласуф, билимдон ва ички дунёси бой шахслар бўлиб, вазиятларга бошқача назар билан қарашади.
Шундай қилиб, туғилган соат ҳар бир инсоннинг характери, қобилиятлари ва ҳаётий йўналишини белгилайди.
