Маккада яшасанг ҳам номозингни уйингда ўқи!.. (идео)
«Бу ҳақда домла айтди. Бизни қувонтиргани эса Маккадагилар ҳам бу ёққа қўнғироқ қилишаётгани бўлди… Бошқа томондан олиб қараганда, у ўзбек, бироқ Маккада яшайди. Демак, араб тилини билади. Араб тилини билганидан кейин, ўзини қизиқтирган бундай саволларни арабча китоблардан ўқиб, билиб олиши керак эди…
Аммо домланинг сўзларида фойда кўп бўлди. Баъзан қишлоқларимиздаги масжидларда худди шу масала бўйича ихтилофлар чиқиб туради. Бировлар ёндагиларни ёки орқадагиларни — орасидан арава ёки ариқ ўтмайдиган масофада бўлса ҳам — мато билан боғлаб олишади. Ана энди аниқ бўлди: агар олдинги жамоатнинг сўнгги қатори билан кейингиларнинг орасидаги масофа арава ўтгулик бўлмаса, демак, уларнинг жамоат бўлиб намоз ўқиётганликлари ва ягона имомга иқтидо қилаётганликлари тўғри ҳисобланади».
