Олим баҳорда руҳ етишмаслигини қоплаш йўлини айтди

Олим баҳорда руҳ етишмаслигини қоплаш йўлини айтди

Қишдан баҳорга чиқиш даврида, айниқса, руҳ танқислигини овқатланиш рационини ўзгартириш орқали қоплаш мумкин. Бунинг учун рационига гречка, мол гўшти ва ёнғоқлар қўшиш керак, деб РИА Новостига тиббиёт фанлари номзоди, БФУ Кант номидаги “Тиббиёт ва ҳаёт фанлари институти”нинг жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш кафедраси доценти Андрей Тарасов маълум қилди.

Олимнинг сўзларига кўра, қишдан баҳорга ўтиш даврида инсон организмида кўплаб микронутриентлар, жумладан руҳ етишмаслиги юзага келади. Руҳ иммун тизимида муҳим роль ўйнайди ва тери ҳолатига ҳам таъсир қилади.

“Кўпчилик баҳор яқинлашганда тери хира, қуруқ ва шунга ўхшаш ҳолатга келиб қолишини таъкидлайди. Руҳ иммунитетни ва организмда тестостерон даражасини ҳам ошириши мумкин. У мол гўштида, гречкада ва ёнғоқларда кўп миқдорда учрайди”, — деди Тарасов.

Манба – РИА Новости

Дўстларингизга ҳам юборинг: