🔥 Пепга очиқ хат: Таркибда адашсанг, ҳаммаси тугайди!
«Ман Сити» мухлислари мурожаати:
«Мен сизлар билан очиқ гаплашмоқчиман, «шаҳарликлар» (Cityzens)! Эртага 3 та тўп фарқини йўққа чиқариш ҳақида гапиргандим ва бунинг иложи бор дегандим. Лекин ҳозир бир нарсани аниқлаштириб олмоқчиман.

Биз фақат тўғри таркиб ва тўғри танланган ўйинчилар билангина гол уришимиз мумкин. Шунинг учун, агар эртага майдонда мана шу таркибни кўрмасангиз, барча «Сити» мухлислари «ремонтада» (ҳисобни ўзгартириш) ҳақида унутишлари мумкин.
Пеп шу кунларда таркиб билан жуда кўп тажриба ўтказяпти ва бу бизга жуда қимматга тушмоқда. Ягона умидим — Гвардиола эртага «Реал Мадрид»га қарши мен айтган мана шу тўғри таркибни топсин.
Бу эртага бўлади, дўстлар… Эртага!!»
