Трампни бир тийинга олишмади!..

Трампни бир тийинга олишмади!..

Австралия Трампнинг илтимосини рад этди

Австралия АҚШ президенти Дональд Трампнинг Форс кўрфази ҳудудига ҳарбий кема юбориш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, Канберра Вашингтоннинг мурожаатига қарамай, Ормуз бўғозига ҳарбий-денгиз кучларини юбориш ниятида эмаслигини билдирган.

Бундан олдин Япония ҳам Токио Форс кўрфазига ҳарбий-денгиз кучларини жўнатмаслигини маълум қилган эди.

Аввалроқ Дональд Трамп Ормуз бўғози масаласи бўйича етти давлат билан музокаралар олиб борилаётгани, шунингдек бошқа мамлакатлар билан ҳам маслаҳатлашувлар давом этаётганини айтган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: