Вой-дод, энди нима қиламиз?!
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) кеча бозордаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида аъзо давлатлар ўз стратегик захираларидан қарийб 412 миллион баррель нефтни очиқ сотувга чиқаришини маълум қилди. Ушбу ҳажмнинг деярли ярми (195 млн баррель) Шимолий ва Жанубий Америка давлатлари ҳиссасига тўғри келса, Европа 107,5 миллион баррель ажратади.
Бироқ, бу улкан ҳажмдаги захиранинг очилиши ҳам «қора олтин» нархини жиловлай олмади. Душанба кунги эрталабки савдоларда Brent маркали нефтнинг фьючерс шартномалари 1,6% га қимматлашиб, бир баррели учун 104,75 долларни ташкил этди. Техас нефти (WTI) эса 0,9% га ўсиб, 99,62 долларга етди. Бозорлар АҚШнинг Харк оролига берган зарбаси ва Вашингтон маъмуриятининг Ҳурмуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлай олмаётганига нисбатан кескин ва асабий муносабат билдирмоқда.
Узоқ Шарқ биржаларида эса душанба тонгида асосий индекслар билан бирга доллар курси ҳам пастга қулади.
Жанжални бошида турган, терорчилар бошқараётган Исроилда ҳам февраль ойидаги истеъмол нархлари индекси 0,2% га ошгани маълум бўлди. Бу урушдан олдинги кўрсаткич бўлиб, март ойидаги инфляция анча юқори бўлиши кутилмоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, энергия ресурсларининг қимматлашиши жаҳон миқёсида инфляцияни юзага келтиради. Бу эса Марказий банкларнинг сўнгги бир йил давомида юритаётган қайта молиялаш ставкаларини пасайтириш сиёсатига тўсқинлик қилади. «Ҳатто Ҳурмуз бўғози кемалар қатнови учун очилган тақдирда ҳам, бозордаги талабни қондириш ва нефть захираларини тўлдириш учун камида бир неча ой вақт талаб этилади», — деб ёзади «Калкалист» нашри иқтисодчиси.
