Хусанов бу рейтингда ҳам биринчи!
Трансферларга ихтисослашган нуфузли transfermarkt.world портали яқинда бир неча миллий чемпионатлар, хусусан, Англия Премьер-лигасидаги футболчиларнинг трансфер суммаларини янгилади.
Футболни ёритиб келаётган Вьетнамнинг znews.vn портали бутун дунё лигаларида ўйнаётган Осиё қитъасидан чиққан энг қимматбаҳо футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Ушбу рўйхатга киритилган саккиз нафар осиёлик чарм тўп усталари орасида Европа майдонларида порлаган юлдузлар бор.
Абдуқодир Ҳусанов
Қитъанинг энг қиммат ўйинчилари рейтингида ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бошчилик қилмоқда.
“Манчестер Сити” футболчисининг тезкорлиги ва вазиятни аъло даражада англаш қобилияти айниқса юқори қадрланади. Ҳусановнинг трансфер қиймати ўзгариш қолмоқда ва унинг 35 миллион еврога баҳоланаётгани келажакдаги улкан салоҳиятини акс эттиради.
Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Осиё қитъасининг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.
Такефусо Кубо
Япония юлдузи Такефуса Кубо 30 миллион евро, деб баҳоланмоқда. “Реал Сосьедад” ҳужумчиси ўнг қанотдаги техникаси, дриблинги ва креативлиги билан ажралиб туради.
Сўнгги йилларда у япон футболининг етакчи юлдузларидан бири бўлиб келмоқда.
Кайшу Сано
Учинчи ўринда яна бир япон футболчиси Кайшу Сано жойлашган.
Ушбу таянч ярим ҳимоячи Бундеслигада “Майнц 05” жамоаси сафида тўп тепади ва 25 миллион еврога баҳоланяпти.
Сано тўпни олиб қўйишдаги кучли қобилияти ва интизомли ўйин услуби билан жуда яъши таассурот қолдиряпти.
Ли Кан Ин
Жанубий Корея вакили Ли Кан Ин ҳам худди япониялик Сано каби 25 миллион еврога баҳоланяпти.
Ҳозирда ПСЖ сафида ўйнаётган жанубий кореялик юлдуз ажойиб индивидуал техникаси ва самарали плеймейкерлик қобилият билан эътибор қозонган. У Осиёдан чиққан энг креатив ҳужумкор футболчилардан биридир.
Каору Митома
Англия Премьер-лигасида ўйнаётган КаоруМитоманинг нархи ҳам 25 миллион еврога тенг. Япониялик футболчи тезлиги ва дриблинг маҳорати билан машҳур бўлиб, лигада ҳимоячиларга тез-тез муаммо туғдиради.
Ким Мин Жэ
Жанубий кореялик марказий ҳимоячи Ким Мин Жэ худди шу 25 миллион евро баҳоси билан рўйхатда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
У аввал “Наполи” сафида порлаган ва жамоанинг А Серия чемпиони унвонини қўлга киритишида муҳим роль ўйнаган. Айни пайтда Ким Мин Жэ “Бавария” сафида ўйнамоқда.
Рицу Доан
Transfermarkt портали экспертлари томонидан 25 миллион еврога баҳоланган яна бир футболчи Рицу Доандир.
Япония терма жамоасининг ҳужум юлдузи ҳозирда “Айнтрахт Франкфурт” сафида тўп тепяпти.
Доан ҳужумларни якунлашдаги ажойиб маҳорати, тезлиги ва универсаллиги билан ажралиб туради, бу эса унга ҳужумда турли позицияларда ўйнаш имконини беради.
Цион Сузуки
Япония терма жамоаси дарвозабони Цион Сузукининг бозор қиймати 20 миллион еврога тенг. Ҳозирда у “Парма” сафида ўйнаяпти ва бир нечта йирик клублар қизиқишини жалб қилмоқда.
