Яна гўдаклар халок бўлишди!.. Энди Эронни умуман тўхтатиб бўлмайди!..

Яна гўдаклар халок бўлишди!.. Энди Эронни умуман тўхтатиб бўлмайди!..

Рамазон уруши: Теҳронда қурбонлар сони 500 дан ошди, Трамп НАТОга таҳдид қилмоқда

АҚШ ва Исроилнинг Эроннинг Теҳрон вилоятига берган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 503 кишига етди. Қурбонлар орасида 2 ойлик чақалоқдан тортиб 12 ёшгача бўлган 12 нафар бола бор. Бу ҳақда 16 март куни Теҳрон тез тиббий ёрдам бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Исмоил Таваколли маълум қилди.

Қонли статистика ва вайронагарчиликлар: Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар давомида 5,7 минг киши жароҳатланган, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакилларидир.

«Рамазон урушида 12 кунлик урушдагидан кўра кўпроқ тинч аҳоли жабр кўрди. Биргина Шаҳид Буружерди туманининг ўзида 130 дан ортиқ ярадор бор», — дейди Таваколли CNN телеканалига берган интервьюсида.

Шунингдек, тиббий инфратузилмага тиклаб бўлмас зарар етказилган:

  • 22 та тез ёрдам пункти бутунлай ишдан чиққан;

  • 21 та тез ёрдам машинаси вайрон бўлган (улардан 3 таси бевосита нишонга олинган);

  • Тиббиёт ходимлари орасида 1 киши ҳалок бўлган, 51 киши жароҳатланган.

Сиёсий кескинлик: Трамп ва Эроннинг жавоби Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи ўша куни Эрон томони АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил билан биргаликда бошлаган агрессияси хато эканлигига ишонч ҳосил қилмагунча жанг қилишда давом этишини билдирди.

Ўз навбатида, Дональд Трамп Эрон томонидан ёпиб қўйилган Ҳурмуз бўғози орқали нефть олувчи давлатларни ушбу йўналиш хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Шу билан бирга, у агар НАТО бўғозни очишда ёрдам бермаса, альянсни «ёмон келажак» кутаётгани билан таҳдид қилди.

ИИМК (КСИР) баёноти: Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакили генерал Сардар Наини 15 март куни АҚШ олий раҳнамо Али Хаменеини ўлдириш орқали Эронда хаос келтириб чиқаришдан умид қилиб, катта хатога йўл қўйганини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: